Курслар тўғрисида кўпроқ билиб олиш
Ахборот технологиялари
IT — бу фақатгина дастурлаш эмас. Бу ерда синама ўтказувчилар, таҳлилчилар, project- ва product-менежерлар ҳам жуда зарур бўлади.
Сиз қуйидаги мутахассисликлардан бирини танлашингиз мумкин:
Маркетинг
Маркетинг – бу, мақсади компания сотувларини кўпайтиришдан иборат бўлган улкан жавон. Ҳозир, бизнесменларга, янги реклама майдонларини ўзлаштириш ва креативлар шакллари билан синамалар ўтказишни хоҳловчи мутахассислар керак.
Сиз қуйидаги мутахассисликлардан бирини танлашингиз мумкин:
Менежмент
Менежмент – ресурслар, жараёнлар ва одамларни бошқариш соҳаси. “Синергия” билан сен долзарб ва зарур касбни эгаллайсан.
Сиз қуйидаги мутахассисликлардан бирини танлашингиз мумкин:
Дизайн
Дизайн – бу, мутахассислари бренд, реклама, сайтлар ва ҳ.к. ларнинг визуал таркибий қисмлари билан шуғулланувчи соҳа. Ҳозирги кунда, барча IT дан маркетинггача бўлган соҳалар дизайнга мухтож, шунинг учун амалга ошириш вариантлари жуда кўп.
Сиз қуйидаги мутахассисликлардан бирини танлашингиз мумкин:
Олигофренопедагогика
Дефектология соҳасида таълим олинг. Саломатлигида имконияти чекланган болалардаги бузилишлар ташҳисини ўтказишни ўрганасиз. Интеллектуал оғишликлари бўлган болаларнинг ўқиши ва мослашувига ёрдам беришни ташкил қилиш принципларини ўзлаштирасиз.
Соғлиқни сақлаш менеджменти
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ташкилий масалаларни ҳал этишни ўрганасиз. Тиббиёт ташкилотини самарали бошқариш учун сифат менежменти тизимини қандай ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кераклигини тушуниб етасиз.
Болаларни, таълим ва бошқа муассасаларда тарбиялаш
Болаларни ривожлантириш соҳасида билим оласиз. Болалар соғлиги, жисмоний саломатлиги ва интеллектуал қобилиятларини мустаҳкамлаш учун машғулотлар ташкил қилишни ўрганасиз.
Спорт ташкилотларини ривожлантириш, жамоани бошқариш ва спорт объектларини ривожлантириш учун ресурсларни жалб қилишни ўрганасиз. Спорт тадбирларини ташкил қилиш ва спорт ташкилотларининг функционал жараёнларини йўлга қўйишни ўрганасиз
С1 дастурини билган электрон-ҳисоблаш машиналари оператори
Бухгалтерия ҳисоби, ходимлар ҳисобини юритиш ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш бўйича билимларни эгаллайсиз. Ҳисобчилар учун ҳисобот дастурларини ўзлаштирасиз ва маълумотлар омборлари билан ишлашни ўрганасиз. Ҳужжатлар айланмасини юритишнинг ўзига хос томонлари ва давлат органларига ҳисоботлар топшириш қоидаларини ўрганасиз.
Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит
Бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш, молиявий ҳужжатларни тузиш ва назорат қилувчи органларга топширишни ўрганасиз. Ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш ва компания иши самарадорлигини молия-иқтисодий нуқтаи назардан баҳолашни тушуниб оласиз.
Ижтимоий соҳа иши
Фуқаролар билан ишлаш учун янги ваколатлар ва амалий кўникмаларни эгаллайсиз, ижтимоий хизматлар ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини режалаштириш, ташкиллаштириш ва назорат қилишни ўрганасиз. Амалиётда фуқаролар муаммоларини аниқлашга ўрганасиз.
Инклюзив таълим педагогикаси ва психологияси
Инклюзив таълим технологиясини ўрганасиз. Саломатлигида имкониятлари чекланган болаларни ривожлантиришнинг педагогик назариялари билан танишасиз. Саломатлигида имкониятлари чекланган болаларни тарбиялаш бўйича ўз кўникмаларингизни такомиллаштирасиз ва таълим жараёнини шакллантиришни (қуришни) ўрганиб оласиз.
Юриспруденция
Ўз касбий фаолиятингизда ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни тузиш бўйича кўникмангизни яхшилайсиз ва ҳужжатларни тайёрлашда ўз даражангизни оширасиз. Ўқиш натижаси бўйича янада малакали ҳуқуқий хулосалар ва маслаҳатлар бера оласиз.
Сотувларни бошқариш
Сотувлар бўлими ишини ташкил қилиш ва унинг стратегиясини ишлаб чиқишни ўрганасиз. Сотиш каналларини аниқлаш ва алоҳида сотувларни амалга ошириш кўникмаларини эгаллайсиз. Сотувлар билан шуғулланувчи жамоани бошқариш ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни қура оласиз
Жисмоний тарбияни ўқитиш назарияси ва амалиёти
Жисмоний тайёргарлик асосларини ўқитиш кўникмаларини эгаллайсиз. Машғулотларни, ўқувчиларнинг манфаатлари ва саломатлигининг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш мумкин бўлган олда ташкил қилишни ўрганасиз. Педагогика, психология, машқлар техникаси ва хавфсизлик асосларини билиб оласиз.
Ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни синаш
Тест маълумотларини тайёрлаш ва ахборот тизимларини синовдан ўтказишни ўрганасиз. Маълумотлар омборларидаги нуқсонларни аниқлаш ва дастурларни созлашни бажара оласиз. Таълим олиш жараёнида, IT соҳасидаги ишда ўсишни (карьера) қуриш учун, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш соҳасида билимларни эгаллайсиз.
Логистика
Логистик занжирлардаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш учун таҳлил ва синтезни ўрганасиз. Молияларни, логистика соҳасининг спецификасини ҳисобга олган олда тақсимлашни ўрганасиз. Юк ташиш аудитини қандай ўтказиш ва юкларнинг транзити схемасини тушуниб оласиз.
Таълим ташкилотидаги педагогик фаолият
Мактаблар, тўгараклар, секцияларда педагогик жараённи ташкил қилишни ўрганиб оласиз. Услубий ҳужжатлар ва ўқитиш воситаларни ишлаб чиқа оласиз. Ўқувчиларда шахсни ривожлаштириш бўйича ишлаш учун замонавий таълим технологияларини қандай қўллаш кераклигини тушуниб етасиз.
Қўшимча таълим педагогикаси
Ушбу дастур, таълим ташкилотларида болалар билан ишлаш педагогикасини қўллашни ўрганишга ёрдам беради. Ўқувчиларни баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилишни ўрганасиз. Ўқув дастурлари, базавий ва электив курсларни қандай ишлаб чиқиш кераклигини тушуниб оласиз.
Маданият ва санъат соҳасидаги менежмент
Маданият ва санъат соҳасидаги ишда ўсишни (карьера) қуриш учун, ушбу соҳадаги бошқарув ваколатларини ўзлаштирасиз. Маданият ташкилотларининг ишини режалаштириш ва ташкил қилишни ўрганасиз. Продюсерлик қилиш ва ижтимоий-маданий лойиҳаларни режалаштириш кўникмаларини эгаллайсиз.
Театрлаштирилган томоша ва байрамлар режиссураси
Оммавий байрам ва томоошаларни қандай ташкил қилишни билиб оласиз. Сценарий тузиш ва маданий дастурлар қўйишни ўрганасиз. Маданият боғлари, илмий-услубий марказ ва дам олиш (хордиқ чиқариш) марказларида бадиий ва ижодий тадбирлар ташкилотчиси сифатида ишлай оласиз
Тадбиркорлик ва бизнесни инновацион ривожлантириш
Тадбиркорлик ва бизнесни инновацион ривожлантириш соҳасида янги ваколатлар ва амалий кўникмаларни эгаллайсиз. Бизнес-ғояларни яратиш ва баҳолаш, бизнес- моделлар, бизнес-режалар ва стратегияларни ишлаб чиқишни билиб оласиз. Бизнесни инновацион ривожлантириш дастурларини тушуниб оласиз ва уларни амалиётда қўллай оласиз.
Давлат ва муниципал бошқарув
Давлат қандай қилиб маҳаллий хокимият органлари билан биргаликда ҳаракат қилишини ўрганиб чиқасиз. Ўқиш даврида, бошқарув қарорларини қабул қилиш, маъмурий масалаларни ҳал этиш, аҳоли билан муносабатларни шакллантириб чиқиш ва хокимият органлари департаментлари фаолиятини режалаштиришни ўрганасиз.
Ходимларни самарали бошқариш ва замонавий таълим ташкилотини ривожлантириш
Таълим соҳасида бошқарув қарорларини қабул қилишни ўрганасиз, таҳлил кўникмалари, мақсад ва вазифаларни қўйиш кўникмаларини эгаллайсиз. Бошқариш моделларини ўрганасиз ва таълим лойиҳаларининг ривожланишини режалаштира оласиз.
Ташкилот ходимларини бошқариш
Компанияда ходимларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва қўллашни ўрганасиз. Ёллаш ва рағбатлантириш тизимини ўрганиб чиқасиз, ходимларга янги иш жойига ўрганиш ва ривожланишига ёрдам бера оласиз. Ходимлар билан ишлаш хизмати ва ҳужжатлар айланмаси ишини қандай ташкил қилишни билиб оласиз.
Ташкилотнинг маъмурий-хўжалик фаолияти
Ходимларнинг қулай ишлаши учун мақбул менат шароитларини яратишни ўрганасиз. Иш жараёнини моддий-техник кузатуви кўникмаларини ўзлаштирасиз. Ҳужжатлар билан қандай ишлаш кераклигини билиб оласиз, операцион ва стратегик бошқаришни ўрганасиз.
Махсус (дефектологик) таълим
Таълим муассасаларидаги педагог-дефектолог ваколатларини ўрганасиз. Саломатлиги имкониятлари чекланган болалар билан ишлай оласиз: уларнинг психологиясини ўрганасиз ва уларга ўқишга мослашишларига ёрдам бера оласиз. Инклюзив таълим учун шароитларни қандай яратиш кераклиги ва саломатлиги имкониятлари чекланган болалар учун ўқитиш дастурларини қандай мослаштириш кераклигини билиб оласиз.
Мехмонхона ва ресторан бизнесида менежмент
Мехмонхона ва ресторан бизнесида ишдаги ўсишни (карьера) қуриш учун, ушбу соҳадаги зарур кўникмаларни эгаллайди. Мехмонхона ва қаҳвахона ходимларини бошқариш ва рағбатлантириш тизимини шакллантиришни ўрганасиз. Мехмонхона ёки бошқа муассаса ишининг самарадорлиги.
Мактабгача таълим ташкилотлари ва бошланғич мактабда дефектология
Таҳрирловчи педагогика, психология ва дефектология асослари бўйича билимларни ўзлаштирасиз ва уларни амалиётда қўллашни ўрганасиз. Саломатлиги бўйича имкониятлари чекланган болалар текширувини ташкил қилиш ва ўтказиш кўникмаларини эгаллайсиз. Таҳрирлаш ишини бажара оласиз ва ривожланиш динамикасини баҳолашни ўрганасиз.
Мактабгача таълим ташкилотлари ва бошланғич мактабда логопедия
Саломатлиги бўйича имкониятлари чекланган болалардаги логопедик бузилишларни ташҳислашни ўрганасиб оласиз. Бундай болаларни ўқитиш ва мослаштиришни ташкил қилиш ва инклюзив таълим услубиятини қандай қўллашни ўрганасиз, таҳрирлаш-ривожлантириш дастурларини амалга ошириш кўникмаларини эгаллайсиз.
Ижтимоий соҳажаги реабилитация иши
Қандай ҳолатларда реабилитация дастури кераклиги ва уни қандай амалга ошириш кераклигини билиб оласиз. Ижтимоий хизматларга мухтож бўлган фуқароларнинг алоҳида талаблари ва ҳолатларини ҳисобга олишни ўрганасиз. Амалий кўникмаларни эгаллайсиз ва ижтимоий соҳадаги касбий фаолият йўлингизнеи бошлай оласиз.
Фитнес, бодибилдинг йўриқчиси (инструктори)
Фитнес соҳасида таълим оласиз. Машқларни ташкил қилишни ўрганасиз, машқларни бажариш техникасини тушуниб оласиз ва уни тушунтириб бера оласиз. Спорт залидаги хавфсизлик техникаси ва биринчи ёрдам кўрсатиш асослари билан танишасиз. Фитнеснинг асосий йўналишлари бўйича машғулотларни, ўқувчиларнинг саломатлигини ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда ўтказа оласиз.
Кутубхона-ахборот фаолияти
Кутубхона иши соҳасида касбий кўникмалар ва билимларни эгаллайсиз. Ахборот ресурслари, китоб бозори ҳамда электрон маҳсулотлар ва хизматларни фарқлашни ўрганасиз. Китоб нашриёти таклифларини таҳлил қилиш ва кутубхона фонди учун таклифларни ажратиб олишишнгиз мумкин.
Ижтимоий педагогика
Ўқувчиларни ижтимоий кузатиш ва қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширишни ўрганасиз. Ота-оналар, педагог ва психологлар билан мулоқот қилиш ва биргаликда ҳаракат қилиш кўникмалари ўрганасиз, улар билан биргаликда болаларни тарбиялаш, ўқитиш ва ривожлантириш масалаларини ҳал эта оласиз.
Ҳужжатли менежмент
Ҳужжатларнинг электрон алмашувини юритишни ўрганасиз. Компания иши учун зарур бўлган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида билиб оласиз. Ташкилот ҳужжатларининг махфийлиги ва ҳимоясини қандай таъминлаш кераклигини тушуниб оласиз.
Молиявий менежмент
Бозордаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда компаниянинг молиявий маблағларини қандай бошқариш кераклигини билиб оласиз. Ташкилотнинг пул маблағларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишни ўрганасиз. Молиявий таваккалчиликларни қандай баҳолаш, бухгалтерия ҳисоботларини тузиш ва компания пул маблағларини тақсимлашни режалаштиришни тушуниб оласиз.
Маркетинг ва сотувларни бошқариш
Маҳсулот ва хизматларни сотиш соҳасида билим ва амалий кўникмаларни эгаллайсиз. Тақсимлаш каналларини ўрнатиш ва уларни бошқаришни ўрганасиз. Сотувлар бўлими ишини қандай ташкил қилиш ва унинг учун ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишни билиб оласиз. Алоҳида сотувларни амалга ошириш кўникмаларини эгаллайсиз.
Бошланғич таълим педагогикаси ва услубиёти
Болаларни бошланғич мактабда ўқитиш ва ташҳислашдаги педагогик ёндашув ва технологиялар билан танишасиз. Гуруҳли ва алоҳида тарздаги таълим дастурларини лойиҳалаштира оласиз. Болаларни тарбиялаш учун таълим муҳитини қандай ташкил қилиш кераклигини тушуниб оласиз.
Замонавий мактабгача таълим ташкилотини самарали бошқариш ва ривожлантириш
Болалар боғчалари ва болаларни ривожлантириш марказларини бошқаришингизга ёрдам берадиган кўникмаларини эгаллаш бўйича таълим оласиз. Бошқарув қарорларини қабул қилиш, вазиятларни таҳлил қилиш, ривожлантириш учун мақсадлар қўйишни ўрганасиз. Педагоглар жамоасини қандай шакллантириш ва жамоанинг самарали ишини ташкил қилиш кераклигини билиб оласиз.
Саломатлиги бўйича имкониятлари чекланган болаларнинг жисмоний тарбияси. Мослаштирувчи жисмоний тарбия.
Жисмоний тарбия йўналиши бўйича болалар билан ишлаш бўйича билим ва амалий кўникмаларни эгаллайсиз. Саломатлиги бўйича имкониятлари чекланган болалар учун жисмоний-соғломлаштирувчи дастурларни режалаштириш ва амалга оширишни ўрганасиз.
Ижтимоий хизматлар тизимидаги ижтимоий иш
Ижтимоий ёрдамга мухтож бўлган фуқаролар билан ишлашни ўрганасиз. Мураккаб ҳаётий вазиятлардаги одамларга ижтимоий хизматлар, ижтимоий кузатув ва ёрдам кўрсатишни режалаштириш ва фаолият олиб боришни ўрганасиз.
Аёл-тадбиркор томонидан бизнесни «0» дан бошлаб яратиш ва ривожлантириш
Шахсий бизнесни “0” дан ишга тушириш ва ривожлантиришнинг асосий масалалари ҳақида билиб оласиз. Жамоани бошқариш, уни ривожлантириш, бизнес-режаларни яратиш ва бизнес-ғояларни ўйлаб топишни ўрганасиз. Тадбиркорлик соҳасидаги ишда ўсишни қуриш учун амалий кўникмалар оласиз.
Лойиҳаларни бошқариш
Лойиҳаларни бошқариш соҳасида билим ва амалий кўникмалар эгаллайсиз. Бизнес-режаларни босқичма-босқич назорат қилиш, жамоа ишини мувофиқлаштириш ва ҳужжатлар билан ишлашни ўрганасиз. Қандай қилиб ишбилармон ҳамкорлар билан алоқаларни сақлаб туриш ва лойиҳани молиялаштиришни, бозордаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда режалаштиришни билиб оласиз.
Мактабгача педагогика
Ўқиш жараёнида “Кичик тарбиячи” малакасига эга бўласиз. Мактабгача ёшдаги болалар учун педагогик жараённи лойиҳалаштириш, режалаштириш ва амалга оширишни ўрганасиз. Болалар боғчаси тарбияланувчилари билан қандай ишлаш ва ота-оналарга тушунтириш ишларини қандай олиб бориш кераклигини билиб оласиз.
Бренд-менежмент
Бренд-менежмент соҳасида янги билимлар ва амалий кўникмалар оласиз. Маҳсулотларни илгари суриш стратегиясини ишлаб чиқиш, брифлар олиб бориш ва креатив концепцияни яратишни ўрганасиз. Бизнес-кўрсаткичлар билан танишасиз, маҳсулотни илгари суришни таҳлил қила оласиз.
Таълим менежменти
Таълим муассасасини бошқариш моделлари, инновацияларни таълимга жорий этиш ва жамоани бошқаришни билиб оласиз. Таълим ташкилоти фаолиятини таҳлил қилиш ва унинг ривожланишини башорат (прогноз) қила оласиз. Бошқарув қарорларини қабул қилишни ўрганасиз ва амалий кўникмалар оласиз.